Ўзбекистон | 13:02 / 16.09.2020
2960
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда айрим ҳудудлар табиий газ таъминотидан вақтинчалик узилади

Юнусобод туманида қурилаётган юқори босим газ тақсимлаш пунктининг таъмирлаш ишлари амалга оширилади.  

2020 йил 17 сентябрь куни Юнусобод тумани 9-мавзеда қурилаётган юқори босим газ тақсимлаш пунктининг таъмирлаш ишлари амалга оширилади.  

Тошкент шаҳар прокуратурасининг "Ҳудудгаз Пойтахт" газ таъминоти филиалига асосан хабар беришича, шу муносабат билан тумандаги "Селекция" ва "Селекция-2" МФЙдаги жами 150та хонадон табиий газ таъминотидан вақтинчалик узилади.

Шунингдек, Тошкент вилояти "Қибрай" тумани "Чоштепа" МФЙдаги 100та ерли аҳоли хонадонлари, жумладан манзилдаги кўрсатилган барча йирик корхона ва ташкилотларига соат 08:00дан 18:00га қадар табиий газ етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид