Ўзбекистон | 11:37 / 17.09.2020
10857
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда юк машинаси ва Laсetti иштирокидаги ЙТҲда икки киши вафот этди 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. 

2020 йилнинг 16 сентябрь куни соат 7:00да Пахтачи тумани “Ёбу” маҳалласи ҳудудидан ўтган М-37 “Самарқанд-Бухоро” автомобиль йўлининг 139-км.да йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилди.

Ҳайдовчи, 26 ёшли И.Р. бошқарувида бўлган ISUZU русумли юк автомашинани Навоий вилояти йўналиши бўйича бошқариб бориб, олд томонидан ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 53 ёшли Ш.Ҳ. бошқарувидаги Laсetti русумли автомашинанинг орқа томонидан уриб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Натижада, Laсetti автомашина йўловчиси, 70 ёшли Ҳ.Х. тан жароҳатлари олиб ҳодиса жойида вафот этган, автомашина йўловчилари, 68 ёшли Ҳ.У. (аёл) ва 42 ёшли А.Б. (аёл) турли даражада олган тан жароҳатлари билан тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган, аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай Ҳ.У. вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пахтачи туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда жиноят иши бўйича Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид