Жамият | 12:30 / 18.09.2020
14111
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Minerva City'дан жой оладиган халқаро университетга тамал тоши қўйилди

17 сентябрь куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, олий ва ўрта махсус таълими вазири биринчи ўрибосари Ўктам Саломов, шунингдек, сармоядорлар, тадбиркорлар, компания ҳамкорлари ва дўстлари янги кўп функцияли Minerva City турар жой мажмуаси қурилиш майдонига ташриф буюришди. Minerva City – ҳудудидан халқаро университет жой оладиган Сергелидаги «шаҳар ичида шаҳар».

Ҳоким 10.000 нафар талабага мўлжалланган университет концепциясини баҳолаб, ўз нутқида: “Бу лойиҳа Тошкент шаҳри, Тошкент фуқаролари, Сергели тумани, янги ташкил қилинаётган Янгиҳаёт тумани ва умуман мамлакатимиз фуқаролари учун катта қувонч келтиради. Университетнинг қурилиши Ўзбекистон ёшлари, Тошкентимиз ёшлари учун катта имконият ва Тошкент шаҳри учун эса катта муваффақият деб ўйлайман”, деб таъкидлаб ўтди.

Minerva City – 100 гектар майдонга эга янги турар жой мажмуаси. MJ Developers халқаро компаниясининг барча лойиҳалари “шаҳар ичида шаҳар” принципига асосан қурилмоқда. Қурилиш ишлари жадал бораётган Namangan Square ва Роҳатда қурилажак Lake City бунга яққол мисол бўла олади. Minerva City ҳам истисно эмас. Бу эса турар жой ҳудудида қулай ҳаёт кечириш учун барчаси, яъни люкс даражасидаги турар жой бинолари, автотураргоҳлар, шопинг ва бизнес марказлари, парклар, болалар майдончалари, сайр учун яшил ҳудуд, меҳмонхона, кўнгилочар марказлар, ҳатто гольф майдонининг ҳам мавжуд бўлиши, демакдир.

Мажмуанинг ажралиб турадиган муҳим жиҳатларидан бири бу бўлажак лидерларнинг ривожланиши ва таълим олишига эътиборнинг кучлилигидадир. Minerva City'да жаҳон даражасидаги болалар боғчалари, мактаблар ва коллежлар, энг асосийси – халқаро университет қурилади. Айнан шу Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вакилларининг ташрифи учун асосий сабаб бўлди.

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев MJ Developers бошқаруви раиси Мурари Лал Жалал билан биргаликда ушбу унутилмас сана шарафига мемориал лавҳа ўрнатиш орқали Minerva City'да халқаро университет қурилишининг бошланишига бағишланган рамзий маросимни тантанали равишда нишонлади. Бу дарҳақиқат, тарихий санадир, ахир айнан шу ерда ёшлар халқаро даражада таълим олишади, университет эса яқин йилларда бўлажак лидерларни тайёрлай бошлайди.

Мемориал лавҳа ўрнатишдан ташқари MJ Developers меҳмонлар учун лойиҳа тақдимотини ҳам ўтказди. Тақдимотда таъкидлаб ўтилганидек, биринчи фазада университет қурилиши режалаштирилган ва 2021 йил сентябрдан ўқув йилини бошлаш кутилмоқда, кейинги беш йил давомида қолган талабалар шаҳарчаси, спорт мажмуаси, кутубхоналар ва талабалар ётоқхонаси ҳам қурилади.

Қўшимча маълумот олиш учун:

MJ Developers веб-сайти: themjdevelopers.com

Minerva City веб-сайти: minervacity.uz

Телефон: 1145

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид