Жаҳон | 18:22 / 18.09.2020
3381
1 дақиқада ўқилади

Тожикистон ва Афғонистон хавфсизлик бўйича қўшма комиссия ташкил этади

Муҳаммад Ҳаниф Атмар Душанбега Тожикистон томонининг таклифи билан 17 сентябрь куни келган.

Насрулло Маҳмудзода ва Муҳаммад Ҳаниф Атмар

Афғонистон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Ҳаниф Атмар Тожикистон хавфсизлик кенгаши котиби Насрулло Маҳмудзода билан учрашди. Бу ҳақда ASIA-Plus хабар берди.

 Томонлар учрашув давомида терроризм, гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланиши, чегаралар хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек, маҳбусларни экстрадиция қилиш, хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик бўйича тожик-афғон қўшма комиссиясини тузиш, терроризмга қарши курашда самарали минтақавий ёндашувни ишлаб чиқиш муҳокама қилинди.

Муҳаммад Ҳаниф Атмар Душанбега Тожикистон томонининг таклифи билан 17 сентябрь куни келган.

Атмар Тожикистон президенти ва мамлакат ташқи ишлар вазири билан ҳам учрашув ўтказган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид