Ўзбекистон | 14:35 / 19.09.2020
6455
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон бўйлаб Бутунжаҳон тозалик кунига бағишланган акциялар ўтказилмоқда

Давлат экология қўмитаси атроф-муҳитга бефарқ бўлмаган давлат, бизнес-тузилма вакиллари, жамоатчилик ташкилотлари ҳамда фаол фуқароларни халқаро ҳамжамият билан бир қаторда 2020 йилнинг 19 сентябрь куни соат 09.00 да бошланадиган Бутунжаҳон тозалик кунида фаол иштирок этишга таклиф этади.

Акция пойтахтнинг иккита локацияси бўйлаб ўтказилади:

- Яккасарой тумани Ракат боши кўчаси (мўлжал La Terrasse);

- Миробод тумани “Болажон” истироҳат ва дам олиш боғи (мўлжал Тошкент куранти).

Юқорида баён этилган локациялар бўйлаб ўтказиладиган акцияда иштирок этишга истак билдирганлар учун барча зарур воситалар (қўлқоп, чиқинди учун махсус сумка ва ҳоказолар) тақдим этилади.

Акцияда иштирок этиш истаган иштирокчилар фото/видео материалларни #WorldCleanUpDayUzb хэштеги билан жойлаштириш тавсия этилади.

Қўшимча маълумот учун: 71 207 07 70 (ички 1034, 5555#).

Мавзуга оид