Ўзбекистон | 18:51 / 21.09.2020
16893
2 дақиқада ўқилади

Инвестор ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ўртасидаги муаммо юзасидан суд иши бошланди

22 сентябрь куни Тошкент шаҳар иқтисодий судида Kun.uz сайтида ёритилган муаммо бўйича суд эшитувлари бошланади.

Шу йилнинг 8 сентябрь куни Kun.uz «Пойтахт ҳокимлиги қўшма корхона фаолиятига сунъий тўсиқ қўймоқда. Инвесторнинг айби нимада?» сарлавҳали танқидий мақола эълон қилган эди.

Унда Ўзбекистон, Буюк Британия, БАА ва Қозоғистон тадбиркорлари томонидан ташкил этилган «Regent Corp» ҚК билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ўртасида англашилмовчилик вужудга келгани, ҳокимлик зиммасидаги мажбуриятни бажармаганлиги, шу билан бирга, инвесторни асоссиз айблаётгани, муаммо ҳал этилмаса, бир неча миллиард сўмлик инвестиция лойиҳаси барбод бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзилган эди.

Шундан сўнг, Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан мазкур мақолага муносабат билдирилган бўлиб, ушбу иш Маъмурий ва Иқтисодий судлар томонидан кўриб чиқилаётгани таъкидланган эди.

Унда жумладан, «...мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида киритилаётган инвестиция ва инвесторларнинг аҳамияти катта. Аммо барча жараёнлар қонунчиликка мувофиқ амалга ошса, ҳеч кимнинг ҳуқуқи поймол бўлмайди, иқтисодий зарар ҳам кўрилмайди.

Айни пайтда бу иш Маъмурий ва Иқтисодий судлар томонидан кўриб чиқилмоқда», - дейилади.  

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид