Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда толиблар ҳужуми натижасида 11 ҳарбий ҳалок бўлди
Каписа вилояти полиция бошқармаси вакили Абдул Шайиқ Шўришнинг маълум қилишича, олти нафар полициячи Тагоб туманидаги полиция бўлимига уюштирилган ҳужум қурбони бўлган.
Фото: Anadolu
Афғонистоннинг Каписа ва Балх вилоятларида «Толибон» ҳаракати жангариларининг ҳужуми оқибатида хавфсизлик кучларининг 11 нафар ходими ҳалок бўлди.
Каписа вилояти полиция бошқармаси вакили Абдул Шайиқ Шўришнинг маълум қилишича, олти нафар полициячи Тагоб туманидаги полиция бўлимига уюштирилган ҳужум қурбони бўлган.
Унинг сўзларига кўра, толиблар ҳам йўқотишларга учраган.
Балх вилояти ҳокимлиги маъмурияти вакили Мунир Аҳмад толиблар Хивад Палас Пўш туманидаги ҳарбий блокпостга ҳужум қилгани, натижада беш нафар ҳарбий ҳалок бўлганини маълум қилди.
Қайд этилишича, жангарилар уч нафар ҳарбийни ўғирлаб кетишган.
Мавзуга оид
21:22 / 03.04.2026
Ўзбекистонда яна ер қимирлади
18:21 / 30.03.2026
Ўзбекистон – Афғонистон ишбилармонлар кенгаши ташкил этилди
09:00 / 26.03.2026
Амударёда қайиқда сузиб ўтган наркокурер 10 кг гашиш билан ушланди
13:25 / 25.03.2026