Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёшлар ишлари агентлигига вазифалар белгиланди
Вазирлар Маҳкамаси 11.09.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 550-сон қарорни қабул қилди.
Ҳужжат Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 30 июндаги ПФ-6017-сон Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4768-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Norma’нинг ёзишича, низом Агентликнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишларини белгилайди:
- ёшлар билан боғлиқ соҳа ва йўналишларда ягона давлат сиёсатини, стратегик йўналишлар ва давлат дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
- мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
- ёшлар сиёсати соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
- ёшларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ўсиб келаётган ёш авлодни илм-фан ва инновацияларга кенг жалб этиш;
- ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ёшлар орасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни бартараф этишда фаол иштирок этиш;
- ёшларга оид дастурлар, лойиҳалар ва илмий-тадқиқот ишларини молиялаштириш учун ижтимоий буюртма шаклида ажратиладиган давлат грантлари ва субсидияларни тақсимлаш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш;
- тарбия муассасаларини тамомлаган етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини ташкил этиш ва бандлигини таъминлаш.
Шунингдек, ҳужжатда:
- Агентликнинг ҳуқуқий мақоми ва тузилмаси;
- Агентлик раҳбарларининг асосий функционал вазифалари, шу жумладан, директор ўринбосарларининг соҳа йўналишлари бўйича асосий вазифалари ҳамда жавобгарлиги;
- Агентлик фаолиятининг ташкилий асослари, ҳисобдорлиги, фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонлари, ҳайъат ва маслаҳат, консультатив ва эксперт органларининг ҳуқуқий мақоми;
- Агентлик фаолиятини молиялаштириш ва унинг ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби баён этилган.
Ҳужжат 12.09.2020 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
12:31 / 11.12.2025
Барча дорихоналар “Электрон рецепт” орқали ишлашга ўтади
13:11 / 18.11.2025
Бинолар зилзилабардошлигини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар жорий этилмоқда
12:59 / 06.11.2025
Қатағон қурбонлари меросини тарғиб этиш бўйича дастур тасдиқланди
19:07 / 02.11.2025