Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пешку ва Ғиждувонда шамол электр станциялари қурилади
Саудия Арабистонининг АCWA Power компанияси томонидан Бухоро вилоятининг Пешку ва Ғиждувон туманларида умумий қуввати 1000 МВт бўлган шамол электр станциялари (ШЭС) қурилади.
«Шу кунга қадар Пешку ва Ғиждувон туманларида шамол салоҳиятини ўрганиш учун режалаштирилган 18та метеорологик устундан 10таси ўрнатилди. Келажакда яна 1000 МВт қувватли шамол электр станциялари қурилади», дейилади Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Шамол салоҳиятини ўрганиш ишлари жорий йилнинг август ойида бошланган бўлиб, бу ишлар 12 ой давомида олиб борилади.
Шамолнинг тезлиги, йўналиши ва давомийлиги, шунингдек, ҳудудлардаги об-ҳаво шароитларининг ўзгариши каби маълумотларни ўлчаш учун 100 метр баландликда махсус датчиклар ўрнатилади.
Қайта тикланувчи энергия манбаси асосида электр станцияларни қуриш лойиҳасининг умумий қиймати 1 миллиард АҚШ долларига тенг ва бу тўлиғича хорижий инвестициялар ҳисобига амалга оширилади.
Мавзуга оид
16:15 / 22.06.2026
“Қуёшли хонадон” доирасида фуқароларга пул тўланмаяпти. Расмий идоралар сукутда
15:08 / 21.06.2026
Бўрижар каналида қурилган микро ГЭСлар нега ишламаяпти?
17:30 / 06.04.2026
“Рус, инглиз ва немис тилини телефон ва интернетдан ўргандик” — бухоролик 12 ёшли эгизаклар ҳикояси
09:45 / 17.03.2026