Ўзбекистон | 16:47 / 23.09.2020
6637
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда энг кўп донли экинлар, Андижонда энг кўп сабзавотлар етиштирилди

Қашқадарё вилоятида энг кўп донли экинлар етиштирилган - 619,2 минг тонна маҳсулот.

Давлат статистика қўмитаси 2020 йилнинг 1 июль ҳолатига қишлоқ хўжалигида етиштирилган деҳқончилик маҳсулотлари бўйича маълумот берди.

Улар қуйидагича:

донли экинлар – 51,6 млн. тонна;

сабзавотлар – 3,0 млн. тонна;

картошка – 1,5 млн. тонна;

мева ва резаворлар – 1,0 млн. тонна;

полиз экинлари – 205,1 минг тонна.

Қашқадарёда энг кўп донли экинлар етиштирилган (619,2 минг тонна маҳсулот) бўлса, Андижонда энг кўп сабзавотлар етиштирилган (544,3 минг тонна).

Шунингдек, Самарқандда энг кўп картошка (285,4 минг тонна), Андижонда энг кўп мева ва резаворлар (233,4 минг тонна), Сурхондарёда энг кўп полиз экинлари етиштирилган (54,9 минг тонна).

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид