Ўзбекистон | 08:23 / 23.09.2020
4883
1 дақиқада ўқилади

Uzbekistan Airways Бишкекка парвозлар сонини оширмоқда

Uzbekistan Airways Бишкекка парвозлар сонини оширмоқда. Бу ҳақда авиакомпания хабарида айтилган.

2020 йил 1 октябрдан бошлаб Бишкекка қатновлар ҳафтасига 2 маротаба амалга оширилади. 

Парвозлар жадвали:

Тошкент-Бишкек  

07:05 / 09:15
16:00 / 18:10

Бишкек-Тошкент

18:40 / 19:00
19:40 / 20:00

Мазкур қатновларга авиачипталарни авиакомпания веб-сайтидан, АЖ мобил иловаси орқали, шунингдек, Uzbekistan Airways АЖнинг энг яқин сотув офисларидан ёки Ўзбекистон Республикасидаги авиакомпания ташувларини сотиш агентликларидан сотиб олиш мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид