07:43 / 27.09.2020
3688

Ямандаги ихтилоф томонлари мингдан кўпроқ асирни ўзаро алмашди 

Ямандаги ихтилоф томонлари – ҳукумат кучлари ва ҳусийчилар мингдан кўпроқ асирни алмашиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Al-Hadath телеканали хабар берди. 

Фото: Getty Images

Маълумотларга кўра, келишув Ямандаги вазиятни тартибга солиш бўйича Стокҳолм жараёни доирасида имзоланган ва унга БМТ раҳнамолигида эришилган.  

Келишувга кўра, умумий ҳисобда 1081 киши – 681 нафар ҳусийчи ва ҳукумат кучларини қўллаб-қувватловчи 400 киши асирликдан озод этилган. Февралда ҳам қарама-қарши томонлар орасида 1,4 минг асирни ўзаро алмашиш бўйича келишув имзоланган.

Яманда 2014 йил августидан бери ҳукумат кучлари ва ҳусийчилар ўртасида қарама-қаршилик давом этиб келмоқда. 

2018 йил декабрда Стокҳолмда бошланган Яман бўйича маслаҳатлашувларда бир қатор келишувларга эришилган. Жумладан, Швеция пойтахтида имзоланган келишувга кўра ҳусийчилар ва ҳукумат жанговар ҳаракатларни тўхтатиб, қуролланган тузилмаларни бир қатор ҳудудлардан олиб чиқишни ва асирларни алмашиш бўйича жараённи бошлашга келишиб олган.

Top