Давлат статистика қўмитасининг асосий вазифалари тасдиқланади
Миллий статистика тизими фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсад қилинган.

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Давлат статистика қўмитаси, расмий статистика соҳасида ривожланишнинг миллий ва минтақавий хусусиятларини инобатга олган ҳолда, илмий методологияга, халқаро стандартлар ва қоидаларга асосланган яхлит миллий статистика тизимини яратиш ва фаолият кўрсатишига йўналтирилган ягона сиёсатни амалга оширувчи, расмий статистикадан фойдаланувчилар, шу жумладан, хорижий фойдаланувчиларнинг эҳтиёжини қондирувчи ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Давлат статистика қўмитаси расмий статистикани шакллантириш билан боғлиқ ўз ваколатларини барча давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда амалга оширади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.
Статистика органларининг қонуний фаолиятига, шу жумладан расмий статистика ҳисоботлари ва кузатувларини ўтказиш ҳамда уларни нашр қилиш ва эълон қилиш жараёнларига ҳар қандай аралашишга йўл қўйилмайди.
Давлат статистика қўмитаси томонидан шакллантириладиган статистик маълумотлар расмий статистика ахбороти сифатида эълон қилинади.
Қуйидагилар Давлат статистика қўмитасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
расмий статистика соҳасида ягона сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, расмий статистикани ташкил этишнинг самарали тизимини таъминлаш;
ижтимоий-иқтисодий ва демографик ҳодисалар, жараёнлар ва уларнинг натижалари тўғрисида статистик ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш, тўплаш, сақлаш, умумлаштириш, таҳлил этиш ва эълон қилиш;
расмий статистика соҳасида ишончли статистик ахборотларни шакллантириш масалаларида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
халқаро стандартларга мос келувчи статистик методологиялар, статистик кузатувлар шаклларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш масалаларида миллий статистика тизими фаолиятини мувофиқлаштириш;
статистик кузатувлар тизимини босқичма-босқич такомиллаштириш ва респондентлардан ҳисобот топшириш юкини камайтириш, статистик маълумотлардан фойдаланувчилар билан самарали ҳамкорликни амалга ошириш;
очиқ маълумотлар тўпламлари рўйхатини шакллантириш, юритиш ва янгилаш ҳамда тегишли ахборотларни Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталида ўз вақтида акс эттирилиши бўйича давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
статистик маълумотларни ишлаб чиқариш жараёнларида илғор ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш, ахборот тизимларини бошқа расмий статистика ишлаб чиқарувчиларнинг маълумотлар базалари билан интеграция қилиш;
статистик соҳасида замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлган юқори малакали кадрларни тайёрлаш;
статистик кузатувларни ташкил этиш ва ўтказиш учун юридик ва жисмоний шахсларни жалб этиш, расмий статистика соҳасида илмий тадқиқотларни амалга ошириш;
хорижий давлатларнинг статистика органлари ва халқаро ташкилотлар билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш, фойдаланувчиларни статистик маълумотлар билан таъминлаш;
рўйхатга олиш жараёнларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш, шунингдек, олинган натижаларни қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва эълон қилиш.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Мавзуга оид

08:44 / 06.06.2022
Паррандачиликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими ўзгаради

09:01 / 08.04.2022
«Олима аёллар жамияти» нималар билан шуғулланиши маълум бўлди

07:51 / 26.03.2022
2021 йилда қурилишдаги бахтсиз ҳодисалар оқибатида 84 нафар ишчи ҳалок бўлган

07:28 / 09.03.2022