Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Душанбеда Ўзбекистон – Тожикистон қўшма корхонаси очилди
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода, Тожикистон Республикаси Мажлиси милли Мажлиси Оли раиси, Душанбе шаҳри мэри Рустам Эмомали иштирок этди, деб хабар қилмоқда ЎзА.
Ҳукумат раҳбарлари ва мамлакат Сенати раиси корхона фаолияти билан танишди.
Икки мамлакат раҳбарлари ташаббуси билан Душанбе шаҳрида 60 миллион доллар эвазига барпо этилган ўзбек-тожик қўшма корхонаси замонавий электр техника ишлаб чиқаришга мўлжалланган.
Замонавий технологиялар билан жиҳозланган мазкур корхона энг сўнгги халқаро стандартларга жавоб беради.
Корхонада дастлаб маиший чангютгич ва сув иситгичлар ишлаб чиқарилади, келгусида телевизор ва кир ювиш машиналари ишлаб чиқариш ўзлаштирилади.
Мазкур корхонанинг ишга туширилиши Давлатларимиз раҳбарлари томонидан икки томонлама муносабатларни янада юксалтириш борасида олиб борилаётган саьй-ҳаракатларнинг амалдаги ифодаси экани шубҳасиз.
Мавзуга оид
20:05 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Тожикистон бош вазирини қабул қилди
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
18:02 / 02.06.2026
Тожикистонда Ўзбекистондан келтирилган ҳаво шари қулади ва одамлар жароҳат олди
18:31 / 29.05.2026