Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент маърифатпарвар жадидларни «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирлади
Маърифатпарвар жадидлардан маърифатпарвар адиб, педагог, жамоат арбоби Абдулла Авлоний (1878−1934), Туркистондаги жадидчилик ҳаракатининг асосчиларидан бири, адиб, педагог ва олим Маҳмудхўжа Беҳбудий (1875−1919) ва атоқли маърифатпарвар мураббий, адиб, муҳаррир ва жамоат арбоби Мунавварқори Абдурашидхонов (1878−1931) «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимда маълум қилди.
XIX аср охири – XX аср бошида яшаган жадидлар Ўқитувчи ва мураббийлар байрами муносабати билан имзоланган фармонга мувофиқ, халқ озодлиги ва фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида фидокорлик кўрсатиб, миллий таълим ва тарбия тизимини яратишга беқиёс ҳисса қўшгани учун тақдирланди.
«Ўқитувчи ва мураббийлар байрами муносабати билан имзоланган фармонга мувофиқ, халқимизнинг озодлиги ва фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида фидокорлик кўрсатиб, миллий таълим ва тарбия тизимини яратишга беқиёс ҳисса қўшган Абдулла Авлоний, Маҳмудхўжа Беҳбудий ва Мунавварқори Абдурашидхонов «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирлангани маълум қилинди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
15:47 / 02.04.2026
100 йил олдинги ташаббуслар: жадидлар камбағалликка қарши қандай курашган эди?
18:54 / 08.09.2025
«Янги авлод» мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи ташкил этилади
13:16 / 06.09.2025
Фуқаролардан 30 турдаги ҳужжатларни талаб этиш бекор қилинади
22:12 / 05.09.2025