Фан-техника | 22:28 / 30.09.2020
7214
1 дақиқада ўқилади

Tesla'нинг рақобатчилари бирлашди

General Motors ва Nikola компаниясининг стратегик ҳамкорлиги тўғрисида сентябрь бошларида маълум бўлганди.

Фото: Nikola

Американинг General Motors концерни электр юк машиналари ишлаб чиқарувчи Nikola компаниясидан улушини оширмоқчи, деб хабар беради CNBC.

Компанияларнинг стратегик ҳамкорлиги тўғрисида сентябрь бошларида маълум бўлганди. Ўшанда концерн Nikola компаниясининг қиймати икки миллиард долларлик 11 фоиз акциясига эга бўлиши айтилганди.

Аммо General Motors акцияларни сотиб олмайди, балки Nikola Badger пикапини ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Nikola ўз навбатида GM Ultium аккумулятор тизими ва Hydrotec ёнилғи унсурлари технологиясидан фойдаланади.

Эндиликда GM кўпроқ акция сотиб олишни истамоқда, аммо унинг қанча миқдорда эканлигига аниқлик киритилмаган.

Мавзуга оид