13:13 / 06.10.2020
7828

Абдулазиз Комилов ва Сергей Лавров телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 5 октябрь куни бу йил МДҲга раислик қилаётган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали суҳбат ўтказди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, Ҳамдўстлик доирасида 2020 йил октябрь ойида бўлиб ўтадиган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2020 йил 1 январдан МДҲга раислик қилмоқда. МДҲ ташқи ишлар вазирлари ва давлат раҳбарларининг видеоконференцалоқа шаклидаги учрашувлари жорий йилнинг 15-16 октябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Top