Жаҳон | 00:39 / 06.10.2020
10228
2 дақиқада ўқилади

Эрдўған ЕХҲТнинг Минск гуруҳини Тоғли Қорабоғдаги низода айблади

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ЕХҲТнинг Минск гуруҳини Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий низода айбдор деб атади.

Фото: AP

«Минск гуруҳи Қорабоғ муаммосини ҳал этиш билан шуғулланмади. Айнан унинг бепарволиги ва ҳаракатсизлиги вазиятни мана шундай оқибатга етиб келди. Жаҳон ҳамжамияти Арманистон оккупациясига жимгина қараб турди», — деди у.

Эрдўған Озарбойжон қатъий равишда олға ҳаракат қилаётгани ва Тоғли Қорабоғ ҳудудларини қайтариб олаётганини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, Боку кўплаб аҳоли масканларини озод қилди ва Анқара уни қўллаб-қувватламоқда.

Россия, Франция ва АҚШ Минск гуруҳи ҳамраислари ҳисобланади. Октябрь бошларида бу мамлакатлар президентлари Владимир Путин, Эммануэль Макрон ва Дональд Трамп Тоғли Қорабоғдаги вазият бўйича баёнот берган ва томонларни жанговар ҳаракатларни дарҳол тўхтатишга чақирганди.

Тоғли Қорабоғдаги тўқнашувлар  27 сентябрда бошланди. Боку арман ҳарбийлари Озарбойжон позицияларини ўққа тутганини маълум қилди ва қарши ҳужум эълон қилди. Ереван эса Озарбойжон Тоғли Қорабоғга ҳужум қилганини билдирди. 

Тўқнашувлар давом этмоқда. Ҳар икки томонда талафотлар бўлган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид