Ўзбекистон | 11:28 / 09.10.2020
123120
1 дақиқада ўқилади

Коллеж ва техникумлар учун контракт нархлари белгиланди

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб коллеж ва техникумларда тайёрлов йўналишлари кесимида тўлов-контракт асосида бир ўқувчини ўқитиш қиймати миқдорлари тасдиқланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, соғлиқни сақлаш, педагогика, бизнес ва бошқарув, санъат, ижтимоий таъминот, хизмат кўрсатиш, журналистика ва ижтимоий ахборот йўналишлари учун бир ўқувчини ўқитиш қиймати меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 6,2 баробарида (4 211 846 сўм) бўлади.

Табиий фанлар, транспорт, муҳандислик иши, алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари, компьютер технологиялари ва информатика, гуманитар фанлар (телевидение йўналиши) йўналишлари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 6,0 баробарида (4 075 980 сўм) белгиланди.

Қишлоқ хўжалиги ирригацияси ва мелиорацияси, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш тармоқлари, архитектура ва қурилиш, ҳаётий фаолият хавфсизлиги, қишлоқ хўжалиги техникаси, ветеринария, атроф-муҳит муҳофазаси йўналишларида ўқитиш қиймати меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,8 баробарида (3 940 114 сўм) бўлади.

Мавзуга оид