Алмазбек Атамбоев қўлга олинди
Атамбоев билан биргаликда унинг собиқ тансоқчилари Дамир Мусакеев ва Канат Сагинбаевлар ҳам ҳибсга олингани айтилмоқда.
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоев қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат хавфсизлик қўмитасига таяниб Sputnik Қирғизистон хабар берди.
Хабарда айтилишича, у Бишкекда оммавий тартибсизликлар уюштириш бўйича жиноят иши доирасида қўлга олинган.
Атамбоев билан биргаликда унинг собиқ тансоқчилари Дамир Мусакеев ва Канат Сагинбаевлар ҳам ҳибсга олингани айтилмоқда.
Давлат хавфсизлик қўмитасининг маълумот беришича, тартибсизликларнинг бошқа иштирокчиларини қўлга олиш ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда ўтказилган парламент сайловлари натижаларидан норози бўлган қирғизистонликлар намойишга чиқишганди. Вазият жиддий тус олиб, намойишчилар Атамбоев сақланаётган Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси биносининг дарвозасини синдириб, ичкарига киришган ва уни озодликка чиқаришган.
Маълумот учун, 2019 йил августда қўлга олинган Алмазбек Атамбоев бир қатор жиноятларда айбланиб, 11 йил-у 2 ой қамоқ жазосига ҳукм қилинганди. Унга қўйилган асосий айблов сифатида криминал Азиз Батукаевни озодликка чиқариш келтирилганди. 2013 йилда 16 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган Батукаев муддати якунланмай туриб озодликка чиқарилган. Атамбоев президентликдан кетгач, бу иш борасида текширув бошланди. Атамбоев айбини тан олмагач, ҳарбийлар унинг уйига бостириб кириб, қўлга олишганди.
Мавзуга оид
21:37 / 20.11.2024
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли бўйича музокаралар якуний босқичда – ОАВ
20:34 / 20.11.2024
Қирғизистон ўз фуқароларига Украинани тарк этишни тавсия қилди
18:39 / 20.11.2024
2024 йилда Қирғизистондан Ўзбекистонга газ экспорти 5 баробар ошди
17:30 / 14.11.2024