Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ хориждан олиб кириладиган алюминийга янги божлар жорий этди
Қайд этилишича, Германиядан келтириладиган алюминийга нисбатан божлар энг максимал даражада (353 фоиз атрофида), кейинги ўринда Бразилия (137 фоиз) турибди.
АҚШ Европа, Лотин Америкаси ва Яқин Шарқнинг 18 мамлакатидан олиб кириладиган алюминий лист маҳсулотларига янги божлар киритилишини эълон қилди. Бу ҳақда АҚШ савдо вазири Уилбур Росс Fox Business телеканали орқали чиқишида айтди.
Унинг сўзларига кўра, янги тартиб дарҳол кучга киради.
AFP агентлигининг ёзишича, Германиядан келтириладиган алюминийга нисбатан божлар энг максимал даражада (353 фоиз атрофида), кейинги ўринда Бразилия (137 фоиз) турибди. 2019 йилда АҚШга ушбу мамлакатлардан мос равишда 287 ва 97 млн долларлик маҳсулот кирган.
Росснинг аниқлик киритишича, савдо вазирлиги ушбу қарорни 2021 йил феврали охирида бекор қилиши мумкин, бундан ташқари, қарор АҚШ халқаро савдо бўйича федерал комиссияси томонидан ўрганиб чиқилади.
Вашингтон жорий йил февралида бошқа мамлакатлардан пўлат ва алюминий импортига нисбатан жарима санкцияларини кенгайтирганди.
Мавзуга оид
09:40 / 24.06.2026
АҚШ Сенати Эронга қарши урушни тугатиш тарафдори
09:10 / 24.06.2026
АҚШ Кубага нисбатан санкцион босимни кучайтирмоқда
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026