Жаҳон | 14:26 / 10.10.2020
26845
1 дақиқада ўқилади

Ереван ва Боку бир-бирини ўт очишни тўхтатиш режимини бузишда айблади

Озарбойжон ва Арманистон 10 октябрь куни соат 12:00дан бошлаб Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишиб олганди.

Фото: AFP

Арманистон ва Озарбойжон бир-бирини бугун кучга кирган ўт очишни тўхтатиш режимини бузишда айбламоқда.

Арманистон мудофаа вазирлиги матбуот котиби Шушан Степанян Озарбойжон қуроли кучлари эълон қилинган ўт очишни тўхтатиш режимига қарамасдан «Карамахбейли йўналишида ҳужум уюштирган»ини маълум қилди.  

 Шу билан бирга, Озарбойжон мудофаа вазирлиги Арманистон қуролли кучлари айни вақтда Озарбойжон аҳоли масканларини ўққа тутаётганлигини билдирди.

«Душман Тертер ва Ағдам районлари ҳудудларини ўққа тутмоқда», - дейилади хабарда.

 Эслатиб ўтамиз, Озарбойжон ва Арманистон 10 октябрь куни соат 12:00дан бошлаб Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишиб олганди.

 Бу борадаги битим Москвада Озарбойжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари Жайхун Байрамов ва Зограб Мнацаканян ўртасидаги музокаралар якунлари бўйича имзоланди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид