Россияда бор-йўғи 22 грамм келувчи митти мобил телефон тақдим этилди
Россиянинг маиший техника ишлаб чиқарувчи INOI компанияси брелокдек келадиган митти мобил телефон INOI 102’ни тақдим этди. Эътиборлиси, телефоннинг оғирлиги бор-йўғи 22 граммни ташкил қилади.

Фото: inoi.com
Телефон 2G/GSM стандартидаги мобил тармоқларда ишлаш учун мўлжалланган.
INOI 102 Россия бозорида тақдим этилган энг кичик телефон бўлиб, унинг ўлчамлари 67,8 × 28,1 × 12,4 ммни, оғирлиги эса 22 граммни ташкил қилади.
Телефон митти ўлчамга эга бўлишига қарамай, тўлақонли мобил телефон каби ишлайди. Унинг ёрдамида қўнғироқлар амалга ошириш ва хабарлар териш мумкин. Бундан ташқари, қурилмани iOS ёки Android’да ишловчи смартфон учун bluetooth-гарнитура сифатида қўллаш мумкин.
Янги телефон 0,66 дюймли, 68 × 68 пикселли дисплей, MTK6261D процессори билан жиҳозланган. У Micro-USB порти орқали қувватланувчи 300 мА•соатли батареядан ишлайди.
Телефонда камера, сенсор экран бўлмаса-да, унга 2 та сим-карта ўрнатиш мумкин. Митти телефон фақат бир рангда таклиф қилиниб, уни 990 рублга сотиб олиш мумкин.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин ва Трамп Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди – Кремль
Жаҳон | 23:40 / 04.06.2025
-
«Паутина» операцияси: Россия қандай жавоб беради?
Жаҳон | 22:38 / 04.06.2025
-
Nexia остида қолган аёл, 361 кг эшак гўшти ва коррупционер ҳоким ёрдамчилари - 4 июн янгиликлари
Ўзбекистон | 22:31 / 04.06.2025
-
Путин яқинда аэродромларга уюштирилган ҳужумларга жавоб қайтаришга мажбурлигини айтди – Трамп
Жаҳон | 22:24 / 04.06.2025
Мавзуга оид

08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди

17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради

14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси

13:00 / 12.05.2025