Ўзбекистон | 13:45 / 13.10.2020
10435
1 дақиқада ўқилади
Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми бошланмоқда
Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан 15 октябрь кунидан пойтахтда иситиш мавсуми бошланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қарорга мувофиқ, иситиш мавсумига ўтиш 2 босқичда амалга оширилади:
- Биринчи босқичда – ижтимоий соҳа объектларида (мактабгача таълим, халқ таълими ва соғлиқни сақлаш муассасаларида);
- Иккинчи босқичда – кўп қаватли уй-жойлар ва маъмурий биноларда.
«Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма иккинчи сессиясида 2020-2021 йиллардаги иситиш мавсумини бошлаш масаласи депутатлар томонидан атрофлича кўриб чиқилди.
Кенгаш қарорига кўра, 15 октябрдан Тошкент шаҳридаги ижтимоий объектларга, 17 октябрдан кўп қаватли хонадонларга иссиқлик таъминоти етказиб берилади», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
09:49 / 02.12.2023
Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти хизматлари нархи ўзгарди
11:53 / 07.11.2023
Veolia вакили: “Ишонаманки, бу йил қишда аҳолида эътирозлар бўлмайди”
18:20 / 16.06.2023
Тошкентнинг Сергели ва Бектемир туманларида янги қозонхоналар қурилиши бошланди
12:41 / 25.01.2023