Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида ТАТУ филиали ташкил этилади
Президентнинг «Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни IT-индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжатда республика туман (шаҳар)ларида мавжуд умумтаълим мактаблари негизида информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар босқичма-босқич ташкил этилиши назарда тутилган.
Norma’нинг ёзишича, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб қуйидагиларни амалга ошириш назарда тутилган:
• Тошкент вилоятида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг филиали ташкил этилади;
• информатика ва ахборот технологиялари йўналишларида кадрлар тайёрлаётган барча олий таълим муассасалари томонидан умумтаълим мактаблари битирувчи синфлари ўқувчилари ўртасида «Информатика ва ахборот технологиялари» фани бўйича кўп босқичли ўз олимпиадаси ўтказилади. 1–3-ўринларни эгаллаган ўқувчилар биринчи ўқув йили учун тўлов олий таълим муассасаларининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳолда ўқишга имтиҳонсиз қабул қилинади.
Олий таълим муассасаларининг тегишли таълим йўналишлари талабалари ўртасида информатика, дастурлаш ва ахборот технологиялари соҳаларида ўтказиладиган республика фан олимпиадалари ғолиблари, шунингдек Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан белгиланадиган нуфузли халқаро олимпиадалар совриндорлари бўлган талабаларни олий таълим муассасаларининг тегишли магистратура йўналишларига ажратилган квота доирасида давлат грантлари асосида имтиҳонсиз қабул қилинади.
Олий таълим муассасаларининг информатика ва ахборот технологиялари билан боғлиқ таълим йўналишлари бўйича имтиёзли дипломга эга бўлган битирувчилари мазкур олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонларисиз тўлов-контракт асосида қабул қилинади.
Ҳужжат 7.10.2020 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
16:47 / 19.06.2026
Тошкент вилоятида экология масъулларига қатъий чоралар кўрилди
08:45 / 16.06.2026
Тошкент ва Самарқандда қарийб 6 кг наркотик модда мусодара қилинди
09:05 / 12.06.2026
120 минг долларлик қалбаки пулни сотишга уринганлар қўлга олинди
10:30 / 10.06.2026