Жаҳон | 20:51 / 17.10.2020
2714
2 дақиқада ўқилади

АҚШ мудофаа вазирлиги самолётда коронавирус юқтириш эҳтимолини баҳолади

Ҳаво фильтрацияси туфайли махсус ДНК-белгили зарралар ҳавода олти дақиқадан ортиқ турмади, оддий хонадонда эса улар бир ярим соат тура олади, дея қайд этган тадқиқотчилар.

Фото: American Airlines

 АҚШ қуролли кучлари транспорт қўмондонлиги самолёт бортида коронавирус юқтириш хавфи борасида ўтказилган тадқиқот натижаларини эълон қилди. Тадқиқот муаллифлари парвоз вақтида касаллик юқтириш эҳтимолини «жуда паст» деб баҳолашган.

Олимлар Zeteo Tech ва S3i компаниялари, АҚШ мудофаа вазирлиги, Небраска университети стратегик тадқиқотлар миллий институти Boeing ва United Airlines авиакомпаниялари билан ҳамкорликда август ойида ўтказган тадқиқот давомида олимлар Boeing 767 ва 777 самолётларида ҳаво зарралари тарқалишини ўрганишди.

Ҳаво фильтрацияси туфайли махсус ДНК-белгили зарралар ҳавода олти дақиқадан ортиқ турмади, оддий хонадонда эса улар бир ярим соат тура олади, дея қайд этган тадқиқотчилар.

Тадқиқот муаллифларининг хулоса қилишларича, бир бемор бошқа йўловчиларга касаллик юқтириш учун 54 соатга яқин вақт кетади. Шу билан бирга, тажриба давомида йўловчиларнинг салон бўйлаб юришлари ҳисобга олинмаган – йўловчилар ролини манекенлар бажарган.

«Тадқиқотда бир нафар бемор бўлиши кўзда тутилгани ва йўловчиларнинг ичкарида ҳаракатланишлари ҳисобга олинмаган бўлса-да, натижалар умидбахш», — деди АҚШ транспорт қўмондонлиги тезкор бошқармаси координатори Жо Поуп.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид