Жамият | 11:39 / 18.10.2020
15620
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Artel Simfoniya ошхона плиталари қандай қулайликларга эга? Лойиҳа иштирокчиларидан махсус тақдимот

Аrtel ўз мижозларини хурсанд қилишда давом этади. Бу сафарги янгилик айниқса дилбар хотин-қизларимизни бефарқ қолдирмаслиги аниқ. Компаниянинг изланишдан чарчамайдиган ходимлари янги Simfoniya 04-Е ва Simfoniya 02-G ошхона плиталарини тақдим этди.

Ишлаб чиқарувчиларнинг айтишича, Artel'нинг янги ошхона плиталари ўзларида қулай ва замонавий технологияларни мужассам этган. Уларда таом тайёрлаш юқори даражада қулай, таомлар эса ҳақиқатда эстетик роҳат бахш этади. Янги ошхона плиталарининг барча техник устунликлари билан батафсил танишиб чиқишингиз мумкин.

Шунингдек, Artel Simfoniya ошхона плиталарида ҳозирги кундаги илғор ва замонавий технологиялар қўлланилган. Унинг жозибадор, аммо жиддий ташқи кўриниши ҳар қандай хонадон интерьерига аъло даражада тўғри келади.

Ушбу мақтовлар ҳақиқатан ҳам тўғри эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун Artel’нинг газ плита ва мини печлар ишлаб чиқарилувчи заводига ташриф буюрдик ва ҳаммасига ўзимиз гувоҳ бўлдик. Экскурсия шаклида ўтган танишувда завод фаолияти билан яқиндан танишдик.

Artel’нинг газ плитаси ва мини печ заводи ишлаб чиқариш бўйича раҳбар ўринбосари Бунёд Ҳасанов заводда маҳсулот қай тартибда ишлаб чиқарилиши ҳақида журналистлар ва меҳмонларга батафсил тўлиқ ахборот берди.

Бунёд Ҳасановнинг айтишича, газ плиталари ва мини печлари эҳтиёт қисмларининг 80 фоизга яқини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳиссасига тўғри келади. Қолган хомашё эса асосан Туркия, Испания, Италиянинг етакчи бренд компанияларидан келтирилади. Заводда 100 турдан ортиқ газ плиталари ва мини печлар ишлаб чиқарилади. Заводда ишчилар малакасига ҳам алоҳида эътибор берилиши таъкидланди. 1400 нафарга яқин ходимлар ҳар 3 ойда ишлаб чиқариш бўйича мутахассислар томонидан ташкил этилган ўқув тренингларида иштирок этишади.

Журналистлар ва меҳмонлар иштирокида танишув якунлангач, Simfoniya 04-Е ва Simfoniya 02-G газ плиталари тақдимоти бўлиб ўтди. Унда лойиҳа раҳбари ва бош конструктор газ плиталари қандай “дунёга келганлиги” ҳақида қисқача маълумот беришди. Шунингдек, уларнинг бир қатор афзалликларини санаб ўтишди.

Масалан, газ плиталаридаги Multi Flame технологияси ёрдамида пишириш жараёнини янада тезлаштириб, газни 20 фоизгача тежаш мумкин. Бу қандай ишлайди? Конфоркадан чиқувчи олов кўплаб кичик тешиклардан ўтиб, қозоннинг пастки қисмида тўғри тақсимланади. Қозонни тезда қизитиш ва газни тежаш сири айнан оловнинг тўғри тақсимланишида.

Шунингдек, янги ошхона плиталарига  газ назорати  функцияси ўрнатилган. Газ назорати сизнинг хавфсизлигингизни таъминлайди ва олов тўсатдан ўчиб қолган ҳолларда, автоматик тарзда газ таъминотини тўхтатади.

Қадрли опа-сингилларимиз учун яна бир қулайлик мавжуд. Газ печига қўйилган хамирли маҳсулотни то у пишгунича жойини алмаштириб туриш ҳаммамиз учун бирдай ноқулай вазият. Simfoniya гуруҳидаги газ печларида эса бунга ҳожат йўқ. Конвекция тизими духовка ичидаги иссиқ ҳарорат бир маромда тақсимланишини таъминлайди. Бир маромда тақсимланган иссиқ ҳарорат пишириқни ҳар томонлама – ҳам ичидан, ҳам ташқарисидан бир хил қилиб пиширади.

Шунингдек, театр томошаси кўринишида ўтган тақдимот меҳмонларга ўзгача хушкайфият улашди. Журналистлар ва меҳмонлар газ плитаси ва печлари ишлаб чиқарилиш жараёни билан яқиндан танишишди. Хуллас, Simfoniya 04-Е ва Simfoniya 02-G газ плиталарини харид қилинг ва илҳомбахш пазандалик завқидан баҳраманд бўлинг.

Қўшимча тафсилотлар учун расмий веб-сайт artelgroup.org/category/ranges ёки Facebook'даги расмий саҳифага fb.com/arteluzb ташриф буюринг.

Буюртма қилиш учун: +998 78 777-10-10

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид