Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Масжидул-ҳаром карантиндан сўнг қайта очилди
Масжидда ҳозирча Саудия Арабистони фуқаролари ва қиролликда яшовчилар ибодат қилишлари мумкин.
Фото: AFP
Саудия Арабистонида ибодат қилувчилар учун мамлакатдаги асосий ва дунёдаги энг йирик ал-Ҳаром масжиди очилди. Бу ҳақда Ливаннинг The Daily Star нашри хабар бермоқда.
Етти ойдан буён илк бор масжидда ибодат қилишга рухсат берилди – масжид бу вақт давомида коронавирус пандемияси сабабли карантинга ёпилганди.
Хабарда қайд этилишича, масжидда ҳозирча Саудия Арабистони фуқаролари ва қиролликда яшовчилар ибодат қилишлари мумкин.
Саудия Арабистонида аввалроқ чекловлар енгиллаштирилиб, маҳаллий аҳолига Умра зиёрати учун рухсат берилганди.
Апрель ойида Саудия Арабистони қироллик оиласининг 150дан ортиқ аъзолари коронавирус юқтиргани хабар қилинганди. Мамлакатда пандемия бошланганидан буён 340 мингдан ортиқ киши касалликка чалинган, улардан 5,1 минг нафари вафот этган.
Мавзуга оид
12:05 / 20.04.2026
Бедарак йўқолган мовий олмос – таиландлик хизматчи Саудия қироллик оиласининг бойликларни қандай ўғирлаганди?
07:33 / 17.04.2026
Саудиянинг бир километрлик минораси қурилиши 100-қаватга етди
22:30 / 16.04.2026
Саудия, БАА, Миср. Эрон урушига уч хил ёндашув
23:09 / 15.04.2026