Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трампнинг махсус вакили Сурияда махфий музокаралар ўтказган
Дамашқда Оқ уй ва Сурия расмийлари ўртасидаги сўнгги музокаралар 2010 йилда бўлиб ўтган эди.
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти расмийлари шу йил бошида Сурияда президент Башар Асад вакиллари билан гаровга олинган америкаликларни озод қилиш бўйича махфий музокаралар ўтказган. Бу ҳақда 19 октябрь, душанба куни “Анадолу” ахборот агентлиги хабар берди.
Маъмурият манбаларига кўра, Трампнинг ёрдамчиси Кэш Пател ва Оқ уйнинг терроризмга қарши кураш бўйича юқори лавозимли расмийси Сурияга учиб кетишган.
Қайд этилишича, улар Асад ҳукумати вакиллари билан учрашган. АҚШ расмийлари 2012 йилда Сурияда қўлга олинган америкалик журналист Остин Тайз ва 2017 йилда Дамашқда ҳибсга олинган америкалик шифокор Мажид Камалмазнинг озод қилинишини сўрамоқда.
Дамашқда Оқ уй ва Сурия расмийлари ўртасидаги сўнгги музокаралар 2010 йилда бўлиб ўтган. Қўшма Штатлар 2012 йилда Асад томонидан унинг бошқарувига қарши бўлганларга тазйиқлар ўтказганлигига норозилик сифатида АҚШ Сурия билан муносабатларни узган эди.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026