Жамият | 14:35 / 20.10.2020
8189
1 дақиқада ўқилади

Паркентда сув цистернаси ёрилиб кетди, 8та дала ҳовлига қисман зарар етган

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Тошкент вилояти Паркент туманида сув цистернаси ёрилиб кетди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса оқибатлари бартараф этилаётганини маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 20 октябрь куни, эрталаб соат 04:30да Паркент тумани ҳудудидаги ҳовлилардан бирида содир бўлган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу цистернада 2 минг кубометр сув бўлган. Бунинг оқибатида ҳолат юз берган жой яқинида жойлашган 8та дала ҳовлига қисман зарар етган. 

Хабарда айтилишича, юзага келган вазиятда жабрланган ва вафот этганлар аниқланмаган. 

Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳлари воқеа жойида хонадонлардан сув тортиш ишларини олиб бораётгани билдирилган.

Мавзуга оид