Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон Евроиттифоқдан молиявий кўмак сўради
Аввалроқ Россия Қирғизистонга молиявий ёрдам кўрсатишни тўхтатиб туришини маълум қилганди.
Қирғизистоннинг янги ҳукумати бюджет харажатларини қоплаш учун Европа иттифоқидан молиявий кўмак сўради. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, душанба куни Қирғизистон ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев Европа иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Петер Буриан билан телефон орқали мулоқот қилди.
«Қирғизистон Республикаси бюджетини қўллаб-қувватлаш учун ёрдам бериш имкониятини кўриб чиқиш илтимос қилинди», - дейилади вазирлик хабарида.
Мулоқот давомида шунингдек, молиявий келишувлар лойиҳалари бўйича Қирғизистон ва Европа томони ўртасида учрашув ташкил этиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
Маълумотларга кўра, айни вақтда Қирғизистоннинг ташқи қарзи 4,8 млрд долларни ташкил қилиб, мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 56 фоизидан кўпроғини ташкил қилади.
Аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия Қирғизистонга молиявий ёрдам кўрсатишни тўхтатиб туришини маълум қилганди.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026