Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Асад гаровга олинган америкаликларни озод қилиш учун шартларини айтди
Сурия президенти Башар Асад икки нафар америкаликни озод қилиш эвазига АҚШнинг санкциялари бекор қилиниши ва америкалик ҳарбийлар Суриядан олиб кетилишини истамоқда.
Ливан бош хавфсизлик бўйича директори генерал-майор Аббос Иброҳим Вашингтонга ташриф буюрган ва у ўзи билан бирга америкалик журналист Остин Тайс ва этник суриялик бўлган, Америка соғлиқни сақлаш хизмати ходими Мажд Камалмаз ҳақида маълумот олиб келган.
2012 йил Суриядаги урушни ёритиш мобайнида йўқолган Тайс ва 2017 йилда Дамашқдаги назорат пунктида тўхтатилган психотерапевт Камалмаз Сурия кучлари томонидан олиб кетилган деб тахмин қилинмоқда.
«Иброҳим Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Роберт О'Брайен билан тўрт соат давомида мулоқот қилиб, икки кишининг қаердалиги ҳақидаги ноаниқликка барҳам бериш бўйича музокаралар доирасида Суриянинг талабларини баён қилган», дейилган ливанлик мансабдордан иқтибос келтирган Newsweek журнали хабарида.
Ливан расмийси ва муҳокамалардан хабардор бўлган суриялик манбанинг таъкидлашича, Асад ҳукумати АҚШ санкцияларини олиб ташлаш ва Ал-Танф гарнизонига жойлаштирилган қўшинларни олиб чиқиш бўйича президент Дональд Трамп маъмурияти билан келишувга эришмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Трамп март ойида Асадга мактуб ёзиб, Тайснинг озод қилинишини учун «тўғридан тўғри мулоқот» қилиш таклифини берганди.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026