Ўзбекистон | 08:30 / 21.10.2020
10061
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда январь-сентябрь ойларида автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми ошган

2019 йилнинг шу даврида 186 432 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 217 771 дона.

Давлат статистика қўмитаси 2020 йил январь-сентябрь ойларида йирик саноат корхоналари томонидан айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми ҳақида маълумот берди.

Хусусан, енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми ошган. 2019 йилнинг шу даврида 186 432 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 217 771 дона.

Автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2020 йил январь-сентябрь ойларида 59 252 дона Cobalt, 52 689 дона Nexia T-250, 39 960 дона Lacetti-Gentra, 39 631 дона Damas, 19 980 дона Spark ҳамда 6 259 дона Labo автомобили ишлаб чиқарилди.

Юк автомобилларини ишлаб чиқариш камайди. 2019 йилда - 4 028 дона, 2020 йилда - 2 936.

Автомобиль двигателларини ишлаб чиқариш кўпайди. 2019 йилда 140,2 минг дона двигатель чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 174,5 минг.

2020 йил январь-сентябрь ойларида трактор ишлаб чиқариш ҳажми 630 донани ташкил этди, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 42,7 фоизга камайган.

Мавзуга оид