Қирғизистонда иқтисодий амнистия эълон қилинди
Садир Жапаровнинг таъкидлашича, коррупциячиларга ўз даромадлари ва мулкларини қонунийлаштириш имконияти бир марта берилади.
Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи, мамлакат бош вазири Садир Жапаров коррупциячилардан ноқонуний йўл билан топилган даромадларини 30 кун ичида давлат ғазнасига қайтаришни талаб қилди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.
«Менга берилган ваколатлардан фойдаланиб, расман иқтисодий амнистия эълон қиламан. Амнистиядан мақсад, давлат бюджетини тўлдириш, хусусан, қўшимча ресурслар топиш. Жиноий схемалар тузган, оддий халқ ҳисобига бойиган коррупциячилар, сизларга 30 кун вақт бераман! Барча топганларингизни давлат ғазнасига қайтаришингизни талаб қиламан! Давлатдан ноқонуний йўл билан олинган ҳар бир тийинни кўнгилли равишда жойига қўйинг. Яширин мулк ва пулларингиз ҳақида очиқ маълумот беринг. Маълум қилинган мулк ва даромадларингиз дахлсизлигини, барча турдаги жазолардан озод бўлишингизни кафолатлайман», – дейилади хабарда.
Жапаровнинг сўзларига кўра, кейинги 30 йил давомида мамлакат иқтисодиётининг турли соҳаларида тизимли коррупцион схемалар гуллаб-яшнади.
Унинг таъкидлашича, коррупциячиларга ўз даромадлари ва мулкларини қонунийлаштириш имконияти бир марталик акциядир.
«Эслатиб ўтаман, иқтисодий амнистия атиги бир марта қўлланилади, бошқа имконият бўлмайди!» – деди у.
Мавзуга оид
17:30 / 14.11.2024
Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024