Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина ҳукумати 26 октябрдан масофадан ишлашга ўтади
Аввалроқ ҳукумат мамлакатда коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган чеклов чораларини 31 декабргача узайтирганди.
Украина ҳукумати 26 октябрдан бошлаб масофадан ишлашга ўтади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Денис Шмигаль маълум қилди.
"Келаси ҳафтадан ҳукумат йиғилишлари ҳам, ҳукумат ҳам онлайн тартибга ўтади. Бу вақт талаби", - деди у.
Аввалроқ Украина ҳукумати мамлакатда коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган чеклов чораларини 31 декабргача узайтирганди.
Охирги маълумотларга кўра, пандемия бошланганидан буён Украинада коронавирус юқтириш билан боғлиқ 315,8 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган, жумладан, охирги суткада 6719та ҳолат аниқланган.
Мавзуга оид
09:55
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
20:55 / 23.06.2026
Украина Қримни материк билан боғловчи кўприклардан бирини вайрон қилди
10:30 / 23.06.2026