Жаҳон | 20:26 / 21.10.2020
56532
1 дақиқада ўқилади

Вирусолог кимларга коронавирус вакцинаси фойда бермаслигини айтди

Тиббиёт фанлари доктори, вирусолог Анатолий Альтштейннинг айтишича, иммунитет танқислиги мавжуд бўлган инсонларга коронавирус вакцинаси ҳам таъсир қилмаслиги мумкин. Олим буни антитаначалар ишлаб чиқишдаги муаммоларга боғлиқлиги билан изоҳлади.

Фото: Getty Images / Stringer

Шунингдек, у одамларни касалликка қарши иммунитетини ривожлантириш қобилиятига кўра аниқ гуруҳларга ажратиш ҳам унчалик осон эмаслигини қўшимча қилди.

«Одамлар антитана ишлаб чиқариш қобилиятига кўра бир-биридан фарқ қилади, лекин уларни аниқ гуруҳларга ажратиш анчагина қийин. Бу саломатлик ҳолатига эмас, балки инсон организмининг ҳеч ким билмайдиган ўзига хос жиҳатларига боғлиқ» – дейди Альтшейн.

Вирусолог, бундан ташқари, ёши катта инсонларда, руҳий зўриқишдагиларда, оғриқ қолдирувчи дориларни қабул қиладиганлар ва доимий равишда спиртли ичимликлар истеъмол қиладиган одамларда антитана ишлаб чиқариш жуда ёмон кечишини маълум қилди.

Аввалроқ Гамалеи маркази директори Александр Гинсбург ҳам россияликларни вакцинация даврида спиртли ичимликлардан тийилиб туришга чақирган эди. Чунки алкоголь вакцинанинг кучига салбий таъсир қилади. Шунингдек, у ҳам қарияларнинг иммун тизими вакцинага фаол реакция қилмаслигини маълум қилган эди.

Мавзуга оид