Ўзбекистон | 18:27 / 23.10.2020
19824
1 дақиқада ўқилади

Бобомурод Абдуллаевга хорижга чиқиш паспорти топширилди

Таниқли журналист, ижтимоий тармоқларда «Усмон Ҳақназар» тахаллуси остида ижод қилган Бобомурод Абдуллаевга хорижга чиқиш паспорти топширилди.

Бугун, 23 октябрь Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси расмийлари томонидан журналист Бобомурод Абдуллаевга хорижга чиқиш паспорти топширилди. Шунингдек, журналистга нисбатан барча тергов ва суриштирувлар тугатилгани, суд иши ҳам якунлангани, энди унга оид Ўзбекистон ичида ва хорижга чиқиш билан боғлиқ ҳар қандай чекловлар бекор қилингани билдирилди.

Ўз навбатида, Бобомурод Абдуллаев бу янгилик ўзи учун кутилмаган ҳолат бўлгани ва бундан хурсандлигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Бобомурод Абдуллаев 2018 йилнинг май ойи бошида жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда уч йилга ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинганди.

Мавзуга оид