Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британия ва Европа иттифоқи ўзаро келишувларни қайтадан кўриб чиқади
Буюк Британия ва Европа иттифоқи Brexit'дан кейинги миллиардлаб долларлик савдони ҳимоя қилиш бўйича битимни имзолашга қаратилган янги ва якуний музокараларни бошламоқда.
Бош вазир Борис Жонсон ўтган ҳафта охирида музокаралардан чиқиб кетганидан сўнг, томонлар чоршанба куни музокараларни Brexit қонунан амалга ошишидан 10 ҳафта олдин давом эттиришга келишиб олдилар. Икки томон 25 октябрга қадар ҳар куни, шу жумладан, дам олиш кунлари ҳам музокаралар олиб боради.
Жонсон музокаралардан узоқлашгандан сўнг, Европа иттифоқи расмийларининг норозилиги кучайди, уларнинг фикрига кўра, Буюк Британия қимматли вақтини кераксиз тактикаларга сарфламоқда.
Британиянинг беш йиллик Brexit драмасини келишувсиз якунлаши, коронавирус пандемияси Буюк Британияга иқтисодий зарба бергани каби, ишлаб чиқарувчилар, чакана савдо билан шуғулланувчилар, фермерлар ва деярли барча бошқа соҳадагиларнинг фаолияти бузилишига олиб келади.
Мавзуга оид
17:26 / 23.06.2026
Британияда ўн йил ичида еттинчи бош вазир алмашмоқда. Қиролликни кимдир ўнглай оладими?
08:53 / 23.06.2026
Стармер истеъфосидан сўнг ЕИ – Буюк Британия саммити қолдирилди
18:59 / 22.06.2026
Кир Стармер истеъфога чиқишини эълон қилди
14:24 / 21.06.2026