Light | 19:03 / 24.10.2020
52619
1 дақиқада ўқилади

Колбасанинг саломатлик учун энг хавфли жиҳатлари айтилди

Мутахассиснинг сўзларига кўра, ошқозон-ичак касалликларидан азият чекадиганлар бу маҳсулотни умуман истеъмол қилмасликлари керак.

Фото: Alamy

Тез-тез колбаса истеъмол қилиш соғлиққа жиддий зарар етказиши мумкин, деди врач-гастроэнтеролог Инна Мазько.

 Унинг сўзларига кўра, ошқозон-ичак касалликларидан азият чекадиганлар бу маҳсулотни умуман истеъмол қилмасликлари керак.

 "Колбаса таркибида гўшт кўпи билан 40 фоизгача бўлади. Бунинг устига, ушбу гўштнинг сифати паст, субмаҳсулотлар бўлади. Қолганлари эса соя, крахмал, желатин, озиқ-овқат қўшимчалари, бўёқлардир" – деди у.

Мутахассиснинг қайд этишича, колбасага пушти ранг бериш учун саратон келтириб чиқариши мумкин бўлган нитритлардан фойдаланилади. Бундан ташқари, маҳсулотга кальций ўзлаштирилишига зарар етказадиган ҳамда остеопороз ва рахит касалликларини келтириб чиқарадиган фосфатлар қўшилади.

 Шифокор колбаса сотиб олаётганда маҳсулот таркибига жиддий эътибор бериш, имкони бўлса уни уйда тайёрлаш кераклигини айтди.

Мавзуга оид