Жаҳон | 10:45 / 26.10.2020
3880
2 дақиқада ўқилади

Берлинда карантинга қарши норозилик намойиши ўтказилди

Фото: EPA

Намойиш бўлиб ўтган Берлиннинг Александрплац майдонида 2000 га яқин одам тўпланган. Коронавирус пандемияси билан боғлиқ Германияда жорий қилинган чеклов чораларига қаршилар 25 октябрь, якшанба куни Берлинда норозилик намойиши ўтказдилар. Намойиш бошлангунга қадар Александрплацда 2000 га яқин одам йиғилган эди, дея хабар берган маҳаллий полиция.

Иштирокчилар минимал масофани сақламаганликлари ва ҳимоя ниқоблари бўлмагани сабабли, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тадбирни тақиқлашган. Аммо бир неча юзлаб одамлар полициянинг тарқатиб юбориш чақириғига эътибор бермай, Карл-Маркс-Хиёбон бўйлаб ҳаракатланишда давом этишган. Намойишчилар: «Биз бу ердамиз. Бизни озодлигимиздан маҳрум этишгани учун шовқин қиляпмиз», «Биз халқмиз» шиорлари билан қичқириб, барабанларни уришган ва ҳуштак чалишган. Оломон ичида болалар ва қариялар ҳам бўлган.

Берлинда яна бир неча намойишлар Бранденбург дарвозаси ва Тиергартен боғидаги Ғалаба устуни атрофида бўлиб ўтган. Намойиш иштирокчилари орасида Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш саммитига норозилик билдирган «Querdenken» ташаббуси («Ноодатий фикрловчилар» - таҳр.) аъзолари ҳам бўлган.

25 октябрда бошланган сиёсатчилар ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги мутахассисларнинг халқаро йиғилиши дастлаб Берлиннинг «Космос» конференц-залида бўлиб ўтиши керак эди, аммо пандемия туфайли у видеоконференцалоқа шаклида ўтадиган бўлди.

Мавзуга оид