Жамият | 14:35 / 27.10.2020
25884
1 дақиқада ўқилади

Андижонда автомобилларга газ тўлдириш вақти учун чеклов белгиланди

Андижон вилояти ҳайдовчилари ўз автомобилларига ҳар куни фақат соат 16:00гача газ қуйдириши мумкин бўлади.

«Ҳудудгаз Андижон» газ таъминоти филиали маълум қилишича, технологик режим жараёнларидаги газ билан боғлиқ ишлар бажарилиши муносабати билан вилоятга келувчи табиий газ босимида пасайиш кузатилмоқда.

Тақсимотга кўра, табиий газ биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз таъминлашга қаратилган. Шундан келиб чиқиб, вилоятдаги автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларига табиий газ етказиб бериш жорий йилнинг 27 октябридан бошлаб ҳар куни эрталаб соат 06:00дан кеч соат 16:00га қадар белгиланди. 

Вилоятдаги барча ҳайдовчилардан ўз автомобилларига газ тўлдиришда ҳар кунлик белгиланган 06:00 – 16:00 вақт оралиғида газ тўлдиришни техника хавфсизлиги қоидалари асосида амалга ошириш сўралмоқда.

Шунингдек, вилоятдаги мавжуд 81та газ тўлдириш шохобчалари автомобилларга мазкур вақт оралиғида ёқилғи етказиб бериш қувватига эга эканлиги эслатиб ўтилган.

Газ-заправкаларга чекланган вақт давомида газ етказиб бериш тартиби қачонгача давом этиши номаълум

Мавзуга оид