Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чеченистонда полиция махсус бўлинмалари ўртасида отишма содир бўлди
Чеченистонда Россия Ички ишлар вазирлигининг махсус топшириқлар бўлинмалари ходимлари ўртасида отишма келиб чиқди. ТАCC нашри ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги манбасига таяниб хабар беришича, натижада икки киши ҳалок бўлган.
«Чеченистоннинг Ачхой-Мартан қишлоғидаги кафе яқинида ОМОН ва СОБР (Россия Ички ишлар вазирлигининг махсус топшириқлар бўлинмалари) ходимлари ўртасида отишма содир бўлди. Натижада бир нафар Россгвардия ходими ва яна бир нафар фуқаро ҳалок бўлди. Ҳозирги вақтда жароҳатланганлар сони аниқланмоқда», – дейди ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакили.
Шунингдек, унинг сўзларига кўра воқеа жойида ишлаётган тезкор-тергов гуруҳи отишма сабабларини аниқлашга уринмоқда.
Мавзуга оид
20:16 / 03.06.2026
Украина навбатда: Зеленский урушни тўхтатиш бўйича музокаралар ҳақида гапирди
09:00 / 03.06.2026
“Толибон” ва Россия: ҳарбий яқинлашув нимани англатади?
08:48 / 03.06.2026
ЕИ украиналик эркаклар учун вақтинчалик ҳимоя мақомини чеклаши мумкин
08:41 / 03.06.2026