Ўзбекистон | 09:33 / 30.10.2020
5499
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Boulevard Business Center – бизнес классдаги офис жойлари

Dream City компанияси Boulevard бизнес-маркази юқори классдаги жойларининг устунликлари ҳақида маълум қилди.

Офис жойлашуви компания имижини ажралмас бир қисми ҳисобланади. Boulevard бизнес-маркази пойтахтнинг қоқ марказида Tashkent City Халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида жойлашган. Асосий автомобиль йўлларига туташ жойда жойлашганлиги сабаб бир неча дақиқалар ичида шаҳарнинг исталган жойига етиб олиш мумкин.

Boulevard бизнес-маркази – бу 4000 квадрат метр майдонга эга замонавий, пухта лойиҳаланган савдо ва офис жойлари. Бизнес-марказ икки қаватли футуристик меъморий концепцияга эга. Бино ўзига хос ташқи кўриниши билан бу каби лойиҳалардан ажралиб туради.

16 та офис жойи бизнес-марказнинг иккинчи қаватида жойлашган. Алоҳида кириш жойи пастки қаватдаги савдо зонасига ташриф буюрувчиларга қулайлик яратади. 75 дан 159 квадрат метргача майдонга эга офислардан алоҳида хона ва кенг очиқ майдон (open-space) сифатида фойдаланиш имконини беради. Иккинчи қаватдаги биноларнинг шифт баландлиги 5 метр бўлиб, бу эса жойда кўпроқ ёруғлик ва ҳаво бўлишини таъминлайди. Офис бинолари таъмирланган ҳолда сотувга қўйилган, бу эса, шубҳасиз, харажатларни камайтиради ва кўчиб ўтиш учун вақтни тежайди.

Boulevard Business Center ҳудудида қўриқланадиган ерости автотураргоҳи мавжуд бўлиб, у бу ердаги ходимлар, шунингдек, мижозлар ва шерикларни автомобилларини қўйиш учун жой топиш муаммоларидан халос қилади. Boulevard Business Center юқори тоифадаги бизнес майдонига қўйиладиган барча талабларга жавоб беради: бинолар марказий шамоллатиш ва иқлим назорати тизими, замонавий муҳандислик тизимлари ва хавфсизликнинг яхлит тизими билан жиҳозланган.

Boulevard Business Centerда офис жойларини харид қилиб, унинг эгалари ўзларининг обрўсига сармоя киритадилар ва тижорат кўчмас мулкига бўлган қизиқишнинг ортиб бориши ҳисобга олинса, бу жойларга келажакда фойдали ижара таклифи бўлади.

Нуфузли манзил – Tashkent City'даги Boulevard Business Center'да ўз жойингизга эга бўлиш имкониятини бой берманг!

Ягона маълумот маркази: +99871-202-22-22

Сотув офиси дам олиш кунларисиз 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ.

Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдонидан Алишер Навоий шоҳ кўчаси томон йўл.

Сайт: dreamcity.uz

Telegram: www.t.me/dreamcityuz

Facebook: www.fb.com/dreamcity.uz

Instagram: @dreamcity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид