Жамият | 17:59 / 30.10.2020
2705
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда опадан укага 103,9 млн сўм хонадон улуши ундириб берилди

Суд қарори ижросини бажариш учун 15 кун ихтиёрий муддат берилган, бироқ қарздор А.Громикова томонидан суд қарори ижроси ўз вақтида бажарилмаган.

МИБ Яккасарой туман бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 2020 йил 10 июндаги ижро варақасига асосан, қарздор А.Громиковадан ундирувчи А.Громиков фойдасига Учтепа туманида жойлашган 76-хонадондан 103 млн 963 минг 356 сўм улуш ундириб бериш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида ушбу ижро ҳужжати қонуннинг тегишли моддаларига асосан қўзғатилган ва қарздорга суд қарори ижросини бажариш учун 15 кун ихтиёрий муддат берилган. Бироқ қарздор А.Громикова томонидан суд қарори ижроси ўз муддатида бажарилмаган.

Бюронинг Яккасарой туман бўлими томонидан қарздорга нисбатан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, натижада жорий йилнинг 27 октябрь куни ундирувчи А.Громиков фойдасига 103 млн 963 минг 356 сўм пул маблағлари тўлиқ ундириб берилди. Мазкур ижро иши амалда тамомланган.

Аброр Зоҳидов
Тайёрлаган Аброр Зоҳидов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид