Vivo Европа бозорига чиқаётганини эълон қилди
Мобиль қурилмаларнинг жаҳон бўйлаб етакчи ишлаб чиқарувчиларидан бири янги бозорда қулоқчинлар ва смартфонларнинг оммабоп серияларини тақдим этади.
Дюссельдорф/Лондон, 20 октябрь 2020 йил. – vivo, смартфонларнинг етакчи ишлаб чиқарувчиларидан бири Европа бозорига чиқаётганини эълон қилди. Компания Франция, Германия, Италия, Польша, Испания ва Буюк Британияда ўз офисларини очмоқда. Янги бозорда vivo маҳсулотларининг тақдим этилиши бутун Европа бўйлаб 9 минг кишилик аудитория батафсил ўрганилиши натижаси бўлди.
Илк маҳсулотлар сифатида vivo Европа давлатларига X51 5G, Y70, Y20s ва Y11s смартофонлари ҳамда vivo Wireless Sport ва True Wireless Earphones қулоқчинларини таклиф этади.
«Биз vivo компанияси ва унинг маҳсулотлари линиясини Европада тақдим этаётганимиздан жуда хурсандмиз. Бу мураккаб йил бутун дунё бўйлаб компаниялар ва одамларнинг режаларини ўзгартириб юборди. Шунга қарамай фойдаланувчиларга бўлган садоқатимиз ўзгармади, чунки компаниямиз фалсафасида тўғри воситаларни тўғри яратиш ётади, – дейди вице-президент, vivo Европа штаб-квартираси президенти Дэнни Дэнг.
Компания халқаро бозорларга чиқиши билан vivo истеъмолчилар учун ҳар доим талабга мувофиқ инновацион ва сифатли маҳсулотлар таклиф этиб келган. Дунё бўйлаб бренднинг 370 миллиондан ортиқ ихлосмандлари бор ва аминмизки Европада ҳам мижозлар эътиборини қозонамиз».
Матбуот анжуманида Европа бозори учун мўлжалланган компания смартфонлар линияси ва қўшимча қурилмаларни таништирди. Диққат марказидаги маҳсулот сифатида инновацион асосий камера ва профессионал стабилизацияга эга vivo X51 5G модели, хира ёруғликда ва ҳаракатланиш чоғида ҳам максимал барқарор тасвирларни таъминловчи инновацион тизимга эга маҳсулот тақдим этилди.
Компания, шунингдек, Y-сериядаги автономлик фокусига эга Y70, Y20s ва Y11s қурилмаларни ҳам тақдим этди. Y-серия vivo компаниясининг Европа бозорининг барча талабларига жавоб бериши туфайли асосий маҳсулот ҳисобланади. Бугунги кунда Европада сотилаётган смартфонларнинг 62,5 фоизи 300гача туради.
Y-серия, асосан, ёш аудитория учун мўлжалланган, шунингдек, аккумулятор сиғими юқорилиги ва ишлатишда қулайлиги учун ундан ўрта ёшлилар ҳам бемалол фойдаланишлари мумкин.
5000 мА·ч сиғимга эга аккумуляторли Y20s ва Y11s юқори даражада автоном ишлайди ва бир марта қувватлаш икки кунга бемалол етади.
X ва Y сериядаги смартфонлар Android операцион тизими бошқарувидаги Qualcomm Snapdragon чипсетлари билан жиҳозланган, бу эса қурилманинг силлиқ ва ақл билан ишлашини ҳамда истеъмолчиларда ижобий таассурот қолдиришини таъминлайди.
Шунингдек, vivo симсиз қулоқчинларнинг икки сериясини тақдим қилди ва уларнинг ҳар бири Google Ассистентга кириш функцияси ҳамда мобиллигидан ташқари аъло даражадаги товуш етказиб бериши билан фарқланади.
Vivo Wireless Sport йўлда, тренажер залида шуғулланиш онларида ва очиқ ҳавода мусиқа тинглашни хуш кўрувчи фаол фойдаланувчилар учун мўлжалланган. Vivo True Wireless Earphones (TWS) эса vivo X51 5G смартфони учун идеал аксессуар сифатида майдонга чиқади. Qualcomm aptX аудиокодеклари ва етакчи технологиялар туфайли қулоқчинлар мусиқани фойдаланувчига, айниқса унинг эшитиш хусусиятларига мослаб беради.
Анонс доирасида vivo УЕФА билан тўрт йиллик келишувга ҳам эришди ҳамда унга кўра компания ЕВРО-2020 ва ЕВРО-2024 чемпионатларининг расмий ҳомийси ҳисобланади. Компания 2024 йилга қадар футбол Европа чемпионатларининг эксклюзив смартфонлар етказувчиси бўлди.
«Биз дунё бўйлаб барча футбол ишқибозларининг эҳтиросларини қўллаб-қувватлаймиз ва ЕВРО чемпионатлари бўйича УЕФА билан ҳамкорликдан мамнунмиз. УЕФА ва vivo ҳамоҳанг тарзда мукаммалликка интилади ҳамда ўз ишқибозларига ноёб ва фантастик таассуротларни тақдим этади. Бу ҳамкорлик Европа бозори олдидаги узоқ йиллик мажбуриятларимизнинг муҳим қисмидир», — дея таъкидлади vivo Вице-президенти, компаниянинг Европа бизнеси президенти Дэнни Дэнг.
Vivo компанияси ҳақида
Vivo — глобал юқори технологик компания бўлиб, инновацион маҳсулотлар яратиш ва мобиль коммуникациялар соҳасида хизмат кўрсатиш бўйича етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Vivo ҳаяжонга солувчи инновацион смартфонлар ҳамда акцессуарларни яратиш, шунингдек, технологиялар ва дизайн тафаккурини ноёб ва ижодий ечимларга бирлаштирган хизматларни тақдим этиш орқали бутун дунё бўйлаб фойдаланувчиларни бирлаштиришга ҳаракат қилади.
Компаниянинг асосий анъаналарига содиқ қолган ва мижозни хурсанд қилувчи инновацияларни жамловчи “benfen”[2] тушунчаси асосида vivo ривожланишнинг барқарор стратегиясига амал қилади.
Айни пайтда vivo Шэньчжэн, Дунгуан, Нанкин, Пекин, Ханчжоу, Шанхай, Тайбэй, Токио ва Сан-Диегода 9 R&D марказларга эгалик қилади ҳамда бошқаради. Бу марказлар фаолияти юқори истеъмол технологиялари, жумладан 5G, сунъий онг, фотосъемка ва келгуси авлод смартфонлари ишлаш билан узвий боғлиқ.
Компанияга тегишли бўлган бешта ишлаб чиқариш марказлари (шунингдек, автоматлашган ишлаб чиқариш маркази) Хитойда, Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиёда жойлашган ва йилига 200 миллиондан ортиқ смартфонлар ишлаб чиқаради. 2019 йил ҳолатига кўра vivo савдо тармоқларини 30 дан ортиқ давлатлар ва ҳудудларга қадар кенгайтирди.
Vivo смартфонлари дунёнинг 30 дан ортиқ давлатларида тақдим этилади ва компания чакана дўконлари жаҳон бўйлаб 1000 дан ортиқ. Vivo маҳсулотлари фойдаланувчилари 370 000 000 кишидан ортиқ.
Смартфонларимиз тўғрисидаги батафсил маълумотни бизнинг расмий сайтимиз орқали билиб олишингиз мумкин: www.vivo.com/uz
Instagram: instagram.com/vivo_uzbekistan
Telegram: t.me/vivomobile_uz
Facebook: fb.com/vivoUzbekistan
Реклама ҳуқуқи асосида