2020 йилнинг 1 декабридан 31 декабрига қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида V20 смартфонларини харид қилган мижозлар кафолатланган совға – power bank 10 000 мАч, V20SE харид қилинганда эса Vivo брендланган рюкзакига эга бўладилар.

V20 серия икки смартфон билан тақдим этилмоқда. Бу дунёдаги биринчи 44-мегапиксел ва автофокусли селфи-камерага эга ҳамда Android 11 операцион тизимда ишловчи Ўзбекистондаги биринчи V20 смартфонидир. Шунингдек, FlashCharge тезкор қувватланувчиси бўлган V20 SE ультразамонавий смартфон ҳам мавжуд. Ҳар икки маҳсулот сотувга чиқарилган.

vivo V20: Тун рангларини жонлантир!

Техник жиҳатлари:

- Тунги суратга олиш функцияси бўлган 64 Мп камера

- FlashCharge 33 Вт тезкор қувватлангич

- Qualcomm® Snapdragon™ 720G процессор

- Оператив хотира: 8 ГБ

- Созланган хотира: 128 ГБ

44 Мп ўта аниқ фронтал камера

Автофокуслаш (AF) режимига эга фронтал камера 15 см масофадан бошлаб объектни аниқ фокуслашга хизмат қилади ва бу тиниқ селфилар олиш имкониятини беради. Бу смартфонни қўлингизда ёки селфи таёқчасида ушлашингиздан қатъи назар амалга ошади.

Автофокус кўзларга мослашади ва кадрнинг ҳар қандай нуқтасида нигоҳни кузатиб боради ҳамда тасвир объектининг эҳтиросларига қарамай унга фокусланади. Смартфон инсоннинг ҳаракати давомида ҳам фокусда тутади, шу боис идеал сурат учун энди диққат билан боқиб туриш зарурати йўқ. Ўта тиниқ 4K ўлчамдаги ажойиб видеотасвирларни “Кўзга автофокус” функцияси ёрдамида муҳрланг.

Ақл бовар қилмас дизайн

Жуда енгил ва ҳайратланарли даражадаги юпқа смартфон идеал дизайннинг тимсоли ҳисобланади. Қурилма қалинлиги 7,38 миллиметр, вазни эса 171 грамм бўлиб, қўлда жуда қулай жойлашади.