Ўзбекистон | 20:31 / 31.10.2020
38910
2 дақиқада ўқилади

Расман: 1 ноябрдан дизель ёқилғиси арзонлаштирилмоқда

1 ноябрдан бошлаб “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли ёқилғи қуйиш шохобчаларида импорт дизель ёқилғисининг нархи 6500 сўмдан 6000 сўмга арзонлаштирилади.

Фото: Depositphotos

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ахборот хизматининг Kun.uz’га хабар беришича, компания нефть маҳсулотларининг нархини босқичма-босқич арзонлаштирмоқда. Жумладан, 1 ноябрдан бошлаб импорт дизель ёқилғисининг нархи 6000 сўмдан сотила бошлайди.

“Биз доимий равишда аҳолига сотилаётган маҳсулот нархини мунтазам ўрганиб, таҳлил қилиб борамиз. Агарда маҳсулот таннархи пасайса, уни сотиш нархини, албатта, камайтириш зарур, деб ҳисоблаймиз. Бундан кейин ҳам бу амалиёт давом эттирилади”, – дейди “UNG Petro” корхонаси директори Мирзоҳид Мусаев.

Қайд этилишича, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида сотилаётган маҳсулот турлари, уларнинг нархлари ҳамда жойлашган манзиллари ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумотларни @UNGPetroBot телеграм канали орқали олишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг апрель ойида «Ўзбекнефтгаз» АЖ уч ой ичида дизель ёнилғиси нархи деярли 2 минг сўмга арзонлашганини маълум қилган эди. Ўшанда дизель ёнилғиси бир литрининг биржалардаги баҳосини 14 апрель кунидан эътиборан 5600 сўм қилиб белгиланганди.

3 апрелда Ўзбекистонда дизел ёқилғиси нархи 7300 дан 7000 сўмга, 1 мартда эса  7500 сўмдан 7300 сўмга арзонлаган эди.

Президент қарорига мувофиқ, 1 майдан дизель ёнилғиси биржа савдолари орқали сотилмоқда.

Мавзуга оид