23:38 / 01.11.2020
6680

АПЛ. «МЮ» «Олд Траффорд»да «Арсенал»га мағлуб бўлди

Англия Премьер-лигаси 7-тури доирасида «МЮ» ўз уйида «Арсенал»га мағлуб бўлди.

Учрашувнинг кульминацион воқеаси 69-дақиқада содир бўлди. Погба Бельеринга нисбатан жарима майдони ичида қўпол ҳаракат қилгани учун бош ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Тўп олдига яқинлашган Обамеянг жамоасига ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.

Натижада «Арсенал» 12 очко билан 8-ўринга кўтарилган бўлса, «МЮ» 7 очко билан 15-ўринда қолди.

Қайд этиш жоиз, «МЮ» жорий мавсум АПЛ доирасида «Олд Траффорд»да ғалаба қозона олмаяпти.

АПЛ. 7-тур

Манчестер Юнайтед – Арсенал 0:1

Гол: 0:1 – 69, пенальти Обамеянг.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Шоу, Уан-Биссака, Магуайр, Линделеф, Мактомини, Бруну Фернандеш (ван де Бек, 75), Погба, Фред (Матич, 62), Рэшфорд, Гринвуд (Кавани, 75).
Арсенал – Лено, Холдинг, Бельерин, Габриэл, Тирни, Сака, Парти, Эль-Ненни, Виллиан (Мэйтленд-Найлз, 86), Обамеянг (Мустафи, 87), Ляказетт (Нкетиа, 76).
Огоҳлантиришлар: Фред (22), Холдинг (25), Габриэл (27), Гринвуд (71), Обамеянг (87), Магуайр (90).

Top