Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ раҳбари карантинга кетди
Фото: Reuters
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус коронавирусга чалинган одам билан алоқада бўлгани маълум бўлгандан кейин карантинга кетди.
“Аниқланишича, мен коронавирусга таҳлили мусбат чиққан одам билан алоқада бўлганман. Ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман, менда ҳеч қандай симптомлар йўқ. Бироқ ЖССТ баённомаларига мувофиқ, бир неча кун ўзимни яккалайман ва уйдан ишлайман”, деб ёзган ЖССТ раҳбари твиттерда.
Гебрейесуснинг таъкидлашича, барча одамлар соғлиқни сақлаш бўйича тавсияларга амал қилиши муҳимдир.
“Айнан шу йўл билан коронавирус тарқалиши занжирини уза оламиз, вирусни енгамиз ва соғлиқни сақлаш тизимини ҳимоя қиламиз”, деб айтган ЖССТ раҳбари.
Мавзуга оид
14:51 / 22.04.2026
ЖССТ раҳбари Зироат Мирзиёевани болалар саратонига қарши курашда етакчи деб атади
13:21 / 21.04.2026
Саида Мирзиёева Самарқандда ЖССТ раҳбари билан учрашди
08:10 / 31.03.2026
Дунёда фақат 13 та мамлакат ҳавоси хавфсиз деб топилди
10:03 / 19.03.2026