Ўзбекистон | 16:42 / 04.11.2020
7816
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келади

2020 йилнинг 5-6 ноябрь кунлари кунлари Қирғизистон ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

Фото: Россия ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, ташриф дастурида ҳукумат, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда бошқа идораларда учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Бўлажак музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ҳамда ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид